
"Барса" "Ла Масия" тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи
ПСВ футболчиси Хави Симонс ёзда топ клубга ўтиши мумкин. Ҳужумкор ярим ҳимоячини "Барса" ҳам ортга қайтаришни истайди, дея хабар тарқатди "Mundo Deportivo" нашри. Хави ўз жамоасида уни кўрмоқчи ва раҳбариятдан ушбу трансферни амалга оширишини сўраган.
19 ёшли футболчи "Ла Масия" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилда академияни тарк этиб, ПСЖга ўтди. У ерда муваффақият қозона олмаган нидерландиялик ярим ҳимоячи Париждан ҳам кетиб, ПСВ томон йўл олди. Аммо Франция клуби Симонсни яна сотиб олиши мумкин.
Хави мавсум бошида Нидерландия клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди. У жамоаси таркибида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та голда қатнашди.
Comments