"Барса" Левандовски учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум

"Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски трансфери устида ишлашда давом этмоқда. 

"Sky Sports" Deutschland" нашри берган хабарга кўра, клуб 33 ёшли ўйинчини сотиб олишга тайёр. Мюнхен клуби унинг нархини эълон қилди ва польшадик футболчига ўринбосар қидиришни бошлаб юборди. 

Каталонияликларнинг иккинчи таклифига немис жамоаси рад жавобини берди. "Бавария" ўз ўйинчиси учун 60 миллион евро олишни истаяпти. 

"Барса" Роберт учун 50 миллион еврогача бўлган миқдорда пул тўлашга тайёр. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!