«Барса» «Ливерпуль» футболчисига харидор

El Nacional хабарига кўра, «Барселона» раҳбарияти «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Наби Кейтага қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар шу ойда трансферни амалга оширишга ҳаракат қилишади.

Трансфермаркт 25 ёшли футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда ва унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Кейта 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!