Асосий мазмунга ўтиш

"Барса" Манчестерда муаммога дуч келган ҳимоячини олади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Каталонияликлар вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи

«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берган.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» раҳбарияти аргентиналик ҳимоячи атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Каталония клуби футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқаяпти. Мартинеснинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ниҳоясига етади.

Шу билан бирга, Лисандро билан тузилган битимда «Манчестер Юнайтед»га шартномани бир йилга узайтириш ҳуқуқини берувчи махсус банд мавжудлиги таъкидланмоқда. Бу эса эҳтимолий трансфер музокараларини янада мураккаблаштириши мумкин.

Жорий мавсумда 28 ёшли Мартинес барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда майдонга тушди ва бир бор гол урди.

Таъкидлаш жоизки, Лисандро Мартинес яқинда оммавий ахборот воситалари орқали клуб раҳбариятини кескин танқид қилганидан кейин ўртада зиддият келиб чиққан эди. Бу ҳолат футболчининг кетишига йўл очиши мумкинлиги айтилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ