“Барса” Мбаппени “Реал”дан тортиб олиш йўлини топди
ПСЖ раҳбарияти 31 июлга қадар Килаин Мбаппени шартномани узайтиришга кўндира олмади. Энди клуб 24 ёшли ҳужумчини сотиб юбориши керак.
Парижликлар Мбаппе ўрнига Усмон Дембелени олиб келишга ҳаракат қилаётган “Барселона”га Килианни олиш учун йўл очиб берди.
Маълумотларга қараганда, каталонияликлар ПСЖ раҳбариятига Килиан Мбаппени икки нафар ўйинчига алмаштиришни таклиф қилмоқчи.
Режага кўра, “Барселона” парижликлар жиддий қизиқиш билдираётган Усмон Дембеле ва истеъдоли футболчи Гавини ПСЖга жўнатмоқчи. Бу ҳақда таниқли журналист Лоик Танзи хабар тарқатди.
Transfermarkt портали Усмон Дембелени 60 миллион, Гавини эса 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Килиан Мбаппенинг трансфер суммаси 180 миллион евро экани кўрсатилган. Бироқ, Париж клуби мутасаддилари 24 ёшли футболчини “Реал”га 230 миллион еврога ўтказмоқчи.
Фикрлар