“Барса” Мессига даҳшатли маош тўлаш усулини топди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг “Барселона”га қайтиши жуда кўп муҳокама қилинмоқда.

Бу трансферга ягона тўсиқ сифатида каталонияликларнинг молиявий аҳволи кўрсатилмоқда. “Барселона” ҳозирги ҳолатида Мессининг катта маошини кўтара олмайди.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, каталонияликлар жаҳон чемпиони талабларини бажариш усулини топди.

Унга кўра, Месси “Барселона”да 10 миллион евро миқдорида йиллик маош олади. Бу суммага ҳомийлардан олинган маблағдан ажратиладиган улуш қўшилади. Шунингдек, Мессига сотилган чипталар ва унинг номи туширилган футболкалар савдосидан келган пулдан фоиз ажратилади.

Мессининг ўзи ҳам Каталонияга қайтишга қарши эмаслиги айтиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Paxtakor muhlisi
05/04/2023 14:36
Кискаси Барсани нечадур фоиз акциясини бериб куяколишади