“Барса” Мессини сотишга рози. Клуб янги нархни эълон қилди
“Барселона” раҳбарияти клубдан кетиш фикрида қатъий турган Лионель Мессининг бадал пулини сезиларли даражада пасайтирди.
Аввалига шартномада белгиланганидек, Месси трансферини 700 миллион еврога баҳолаган каталонияликлар бунча маблағни ҳеч қайси жамоа бермаслигини тан олди. Энди Мессини сотиб олишни истаган клуб “Барса” ҳисоби рақамига 222 миллион евро ўтказиб бериши кифоя.
Бироқ, Мессини кутаётган жамоалар бу пулни ҳам тўлашга шошилмаяпти. Чунки аргентиналик ҳужумчининг ўзи шартномани бир томонлама бекор қилиб, эркин агент мақомини олишга интилмоқда. Месси бу борада ФИФАга мурожаат қилган ва халқаро ташкилотдан ёрдам кутмоқда.

Фикрлар