“Барса” Мессининг ўрнига Лионель мақтаган ўйинчини олиб келади

“Барселона” молиявий инқироз туфайли яна Лионель Мессини ўз сафига қўшиб ола билмади. Энди Хави Эрнандес Мессига мўлжаллаган позициясига бошқа ижрочи топиши керак.

Клуб раҳбарияти назарига “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо тушди. Лионель Месси уни Аргентина терма жамоасининг энг кучли футболчиси эканини айтиб, мақтаган эди.

Бу ўйинчига Хави Эрнандес жиддий қизиқмоқда. Бироқ, 27 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячини олиш осон бўлмайди. Чунки каталонияликлар молиявий фэйр-плейга амал қилишга мажбур. Қолаверса, таркибда кучайтирилиши лозим бўлган бошқа нуқталар ҳам.

Жовани Ло Чельсо аслида “Тоттенхэм”га тегишли. Охирги бир ярим мавсумни “Вильярреал”да ўтказган футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!