"Барса" МЮнинг таклифига рад жавобини берди

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчиси Френки де Йонг учун 60+10 миллион евролик сумма таклиф қилган. Бироқ каталон клуби бунга рад жавобини берган. 

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти ярим ҳимоячининг трансферидан катта пул ишлаб олишни мақсад қилган. Де Йонг учун "Барселона" 85 миллион евро сўрамоқда.

Ҳозирча футболчи келажаги борасида бир қарорга келмаган. Клуб молиявий қийин аҳволда экани сабаб нидерландиялик иқтидор эгасини сотиб юборишни режалаштирмоқда. 

25 ёшли футболчи якунланган мавсумда 46 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!