
“Барса” ниҳоят орзусига етди
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсия келаси ёзда “Барселона”га эркин агент сифатида қайтадиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, 19 ёшли ҳимоячи каталонияликлар билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган ва бу битим 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эрик Гарсия ўзини тарбиялаган клубга қайтиш учун “шаҳарликлар”нинг янги битим бўйича таклифини рад этиш баробарида, “Ливерпуль” ва “Арсенал” каби машҳур клубларнинг ҳам чорловини қабул қилмади.
Фикрлар