“Барса” нишонидаги футболчини ололмайди
“Барселона” жорий мавсум Ла Лигада етакчилик қилаётганига қарамай, жамоа ҳимоя чизиғида жиддий муаммолар бор ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик бу камчиликни янги трансфер билан бартараф қилиши кутиляпти.
Хусусан, тажрибали ҳимоячилардан Андреас Кристенсен тиззасидан оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Рональд Араухонинг руҳият билан боғлиқ муаммоси бор ва у ҳам ҳали жамоага ёрдам бера олмайди.
Sport.es сайтининг хабар беришича, “Барселона” Кристенсеннинг ўрнига “Челси”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Аксель Дисасини олиб келиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, франциялик футболчи спорт жиҳатидан каталонияликлар учун яхши вариант бўлиши мумкин, аммо унинг эҳтимолий трансфери “Барселона”нинг молиявий ҳолати туфайли қийинлашиши мумкин.
Гап шундаки, Англия Премьер-лигаси ўйинчилари, айниқса, “Челси” футболчилари анча катта маош олади. Дисаси ҳам ана шундай футболчиларнинг. Маош юқорилиги каталонияликларнинг бу ўйинчини тўлиқ трансфер қилиши ёки ижарага олишига тўсқинлик қиляпти.



Фикрлар