“Барса” ўзи қадрламаган футболчини қайтармоқчи

“Барселона” раҳбарияти “Бетис” ҳимоячиси Хуан Мирандани ортга қайтаришга қарор қилди.

23 ёшли футболчи аслида каталонияликларнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ Хуан 2019 йили асосий таркибга қабул қилинмаганидан кейин уни “Шальке” ижарага олган эди.

Бир мавсумдан кейин Хуан Миранда яна асосий жамоага қўшила олмади ва ҳозирги жамоаси “Бетис”га ижарага жўнатилди.

2021 йили бу ҳимоячи эркин агент сифатида “Бетис” билан тўлақонли шартнома имзолаганди. Энди мавсум охирида ана шу келишув ўз якунига етади.

Ҳимоя қизиғини кучайтиришни истаётган “Барселона” Хуан Мирандани ёзда бепул ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳолатда кўп нарса футболчининг қандай қарорга келишига боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!