“Барса” президенти икки футболчини ҳайдаяпти
“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоанинг икки ўйинчиси – ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт ва ҳимоячи Самуэль Юмтити борасида фикрларини билдирди.
Брэйтуэйт ва Юмтити ҳозир ўзлари учун энг яхши вариант бошқа жамоалар учун ўйнаш эканини тушиниб етдилар. Футболчиларнинг шартномаларига доимо амал қилинади, бироқ улар олдинга қадам ташлайдиган вазият келганини таъкидлаш лозим, - деди Жоан Лапорта.
31 ёшли даниялик ҳужумчи Брэйтуэйт 2020 йилнинг февраль ойидан “Барселона” ҳужумчиси ҳисобланади. Шундан бери Мартин каталонияликлар сафида 57 та учрашувда ўнта гол урди.
28 ёшли Самуэль Умтити 2016 йили Каталонияга олиб келинган. Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи кейинги мавсумларда асосий таркибга кира олмаяпти.
Фикрлар