“Барса” президенти: Месси масаласига мени аралаштирманг!

“Барселона” президенти Жоан Лапорта 17 октябрь куни “Олтин тўп” тақдимот маросимида Лионель Месси билан учрашишини айтди.

- “Олтин тўп” тақдимот маросимида Лионель Месси билан аниқ кўришаман. У учун “Барселона” қандай аҳамиятга эка эканини биламан. Лекин у айни пайтда ПСЖ ўйинчиси.

Биз Мессини ҳурмат қилишимиз керак. Шу боис, мени унинг масаласига аралаштирманг.

Кўплаб каталонияликлар уни “Барса”да кўришни истаяптими? Мен ҳам уларнинг қаторидаман, - деди Жоан Лапорта.

Месси 2005-2021 йиллар давомида “Барселона” сафида 776 та учрашув ўтказиб, 670 та гол ва 302 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!