“Барса” қадрламаган юлдузнинг харидори кўпайиб кетди
Фелиппе Коутиньо “Барселона”га келганидан бери жамоанинг асосий ўйинчилари қаторига қўшила олмади. Аввал Лионель Месси борлигида ҳужумга яқин позицияларда эркин ўйнолмаган бразилиялик юлдуз аргентиналик ўйинчи Каталониядан кетганидан кейин ҳам майдонда ўзига жой тополгани йўқ.
Ҳозир ҳам Коутиньо бош мураббий Хавига керак эмас. Шунга қарамай, унга оғиз солаётган жамоалар камайгани йўқ.
Фелиппе яқинда “Ньюкасл”га рад жавобини берганига қарамай, “Эвертон” уни Англия премьер-лигасига қайтармоқчи бўляпти.
Шунингдек, Италия чемпионлигини ҳимоя қилаётган “Интер” ҳам тажрибали плеймейкерни ёрдамга чорламоқда.
Фикрлар