“Барса” қиммат футболчига шартнома беради

“Барселона” раҳбарияти ёзда жамоа билан икки йиллик шартнома тузган франциялик легионер Усмон Дембелени узоқроқ муддат Каталонияда олиб қолмоқчи.

Журналист Ашраф Бен Айаднинг маълум қилишича, каталонияликлар 25 ёшли ҳужумкор футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Усмон Дембеле “Ренн” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.  Каталонияга  келганга қадар бир йил “Боруссия”да ўйнаган. “Барселона” бу ўйинчи учун 2017 йилда дортмундликларга 125 миллион евро тўлаган.

Жорий мавсумда Усмон Дембеле саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!