“Барса” қисқа фурсатда яна иккита трансферни амалга оширади
“Барселона” ёзги трансферлар даври учун мўлжалланган асосий нишонларидан бири – Даниэль Ольмони қўлга киритганидан кейин кузгача яна икки харидни амалга оширмоқчи.
Sport.es сайтининг ёзишича, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва спорт директори Деку жамоанинг чап қанот ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи билан кучайтириш керак, деган хулосага келган.
Қизиғи шундаки, каталонияликлар ҳимоя чизиғига ашаддий рақиб – “Реал” тарбиялаган Серхио Регилонни олиб келмоқчи. Ҳозир испан ҳимоячиси “Тоттенхэм” аъзоси ҳисобланади. Деку 27 ёшли футболчи бўйича тез орада расмий таклиф юборишга тайёрлик кўрмоқда.
“Барселона” спорт бўлими мутасаддилари ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича таянч зонасини кучайтира олдиган ўйинчи топиши талаб этилади. Бу позицияга бир неча номзодлар ўрганилмоқда.
Фикрлар