“Барса” раҳбарияти ва Хави де Йонг учун адолатсизлик қилмоқда

Голландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг "Барселона"даги келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

"Манчестер Юнайтед"дан фойдали таклиф бўлишига қарамай, де Йонг инглиз клубига ўтишни қатъиян рад этмоқда. Бу эса каталонияликларнинг маошларни камайтириш борасидаги режаларини бузмоқда.

"Барселона" раҳбарияти футболчига, агар клубда қолиш нияти бўлса, маошини камайтириш кераклигини айтган.

Шунингдек, "кўк-аноранглилар" устози Хави янги мавсум ўйин вақти қисқариши мумкинлиги борасида де Йонгни огоҳлантирган, деб хабар беради “Mundo Deportivo”. Нашрнинг ёзишича, бундай тактика Френкини Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан кетиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилади.

Футболчи ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!