"Барса" раҳбарияти Хави хоҳлаган футболчини сотиб олишга қарши чиқмоқда
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Даниэль Парехо "Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандеснинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
“Кўк-анорранглилар” устози яқинда Серхио Бускетс жамоани тарк этганидан сўнг ўрта чизиқни кучайтиришни режалаштирмоқда. Журналист Давид Бернабеунинг сўзларига кўра, Хавига бу борада Парехонинг номзоди кўпроқ маъқул келмоқда, бироқ каталонияликлар раҳбарияти 34 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини маъқулламаяпти. Уларнинг фикрича Парехо жуда кекса. Раҳбарият эътиборни ёш футболчиларга қаратишни афзал кўради.
Даниэль Парехонинг "Вильярреал" билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Ўтган мавсумда у "сариқ сув ости кемаси" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар