"Барса" "Реал"нинг трансферига халақит бердими?

Мадриднинг “Реал” клуби “Фенербахче” ярим ҳимоячиси Арда Гулерни сотиб олишни режалаштирган эди.

"Қироллик клуби" яқин вақтгача Туркия терма жамоасининг 18 ёшли футболчиси учун курашда фаворит ҳисобланарди, аммо "Барселона" футболчи билан учрашув ўтказди ва бу вазиятни ўзгартирди.

Журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон Гулерни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда, бироқ сўнгги пайтларда музокаралар давом этмаяпти.

Трансфермаркт экспертлари ўсиб бораётган юлдузнинг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!