"Барса" Роналдонинг жамоасини катта қийинчилик билан енгди. Кейинги ўйин "Реал"га қарши!

Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал Вальядолид" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида киритилди. Жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаган Дембеле дарвозабонга имконият қолдирмади.

Шу тариқа, очколари сонини 65 тага етказиб олган "кўк-анорранглилар" 2-ўринга кўтарилиб олди. 27 очко жамғарган меҳмонлар 16-поғонани банд этган. Маълумот учун, "Вальядолид" "Реал" ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Роналдога тегишли ҳисобланади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Тринкаунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Масип ушлаб олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди!

  • 90'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Яқин масофадан аниқ зарба берган Дембеле дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 88'

    Каталонияликлар сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 86'

    Доимгидек, каталонияликларнинг чап қаноти анча фаол. Хорди Альба рақибга тиним бермаяпти.

  • 84'

    Майдон марказида қўполлик ишлатган Мартин Брейтуэйтга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Узоқ масофадан йўллаган зарбани Тер-Штеген ушлаб олди.

  • 80'

    Усман Дембеле майдонда ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 79'

    Дембелега нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Оскар Плано майдондан четлатилди.

  • 78'

    Куман шогирдлари комбинациялар билан рақиб мудофаасидан ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ рақиб тартибли ҳимояланяпти.

  • 75'

    "Кўк-анорранглилар"нинг навбатдаги уриниши бесамар якунланди.

  • 73'

    Ланглени йиқитган Серхи Гвардиола огоҳлантирилди.

  • 73'

    Жарима майдонига ёриб кирган Дест марказга тўп узатди. Масип тўпни ушлаб олди.

  • 71'

    Месси узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 70'

    Ўйин каталонияликларнинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 68'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 66'

    Тринкаунинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Хорхе Масип тўпга эга чиқди.

  • 65'

    Мессининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 64'

    Гризманн ва Бескетс ўрнига Брейтуейт ҳамда Тринкау майдонга тушди.

  • 62'

    Жарима майдони ичида тўп Альбанинг қўлига тегиб кетди. 

  • 59'

    Дембеленинг жарима майдони ичилан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди. Гризманнинг бўш қолган дарвозага такрорий уриниши ноаниқ кетди. 

  • 58'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Мессининг уринишини Масип бартараф этди.

  • 57'

    Жарима майдонига ёриб кирган Оукас Оласа кучли зарба берди. Тўп тўрга тагқи томондан келиб тегди.

  • 55'

    Лангланинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 54'

    Бруно Гонсалес маайдонда ётибди. 

  • 51'

    Мессининг стандартдан йўллаган зарбасини жонли девордагилар қайтарди.

  • 48'

    Иккинч бўлимда каталоняликлар фаолроқ кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Педрининг зарбаси анча хавфли чиқди. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Мингеса огоҳлантирилди.

  • 40'

    Майда қополликлар сони бироз ортиб кетди.

  • 38'

    Куман шогирдлари аста секинлик билан устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 36'

    Лукас Оласа ҳужумда қоида бузди. Бу жамоаси ҳужуми якунланишига сабаб бўлди.

  • 34'

    Оскар Плано майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 32'

    Дембеленинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 30'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Курашлар майдон марказида бўляпти.

  • 28'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Гризманн огоҳлантирилди.

  • 26'

    "Вальядолид" "Камп Ноу"да тенгма-тенг футбол намойиш этмоқда.

  • 24'

    Роке Месанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 23'

    Сержиньо Дест жарима майдони чизиғи устида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни табиий дея баҳолади.

  • 21'

    Тер-Штеген Дестнинг қўпол хатосини тўғирлади. Дарвозабон ярим жамоа!

  • 19'

    Начо ва Бускетс ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳакам айбни ҳеч кимга юкламади.

  • 17'

    Ҳар икки жамоа футболчилари яхши комбинациялар уюштириб, олдинга ўтмоқда.

  • 16'

    Мессининг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Месси қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Лео учун ажойиб имконият.

  • 13'

    Бугун рефери кичик қўполликларга эътибор қаратмаяпти. Бу юқори темпга сабаб бўлиши мумкин.

  • 11'

    Усман Дембеленинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 9'

    Кодронинг бош билан йўллаган зарбаси тўсиндан қайтди.

  • 8'

    Гризманн Альбага тўп оширди. Хорди унга ета олмади. Камига, ҳакам офсайдга ишора қилди.

  • 6'

    Альбанинг узатмасига Дембеле бироз ета олмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 5'

    "Вальядолид" футболчиси офсайддан чиқишга улгурмади.

  • 4'

    Жарима майдонига ёриб кираётган Месси йиқилди. Ҳа, Лео йиқилди. Балки йиқитилганида пенальти белгиланармиди...

  • 3'

    Биз кутгандик... "Барса" ўйинни фаоллик билан бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!