"Барса" "Севилья"нинг рекордларига сабабчи бўлмоқда
Ҳимоячи Жюль Кунденинг сотуви "Севилья" учун рекорд миқдорда даромад келтирди.
Француз учун "Барселона" 50 миллион евро тўлади. Шунингдек, 5-10 миллион евро атрофида бонус пуллари мавжуд.
Аввалроқ, андалусияликларнинг энг қиммат трансфери Дани Алвесга тегишли бўлган. 2008 йилда бразилиялик қанот ҳимоячиси "кўк-анорранглилар" сафига 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
Ушбу кўрсаткич бўйича кучли учликни яна бир Каталония клубига келиб қўшилган Лангле якунлайди. У 2018 йилда "Барса" футболчисига айланган ва "Севилья" мазкур трансфер ортидан 35 миллион евро маблағга эга бўлган.
Фикрлар