"Барса" собиқ мураббийи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

TIGGO 2 PRO

Каталониянинг "Барселона" жамоаси собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, испаниялик мутахассисни Туриннинг "Ювентус" жамоаси ўз сафига жалб қилиш ниятида. Жамоа раҳбарияти Тьяго Моттанинг фаолиятидан қониқишмаяпти ва унинг истеъфоси масаласини кўриб чиқмоқда.

Хави кейинги мавсум бошланишидан аввал италиялик мутахассиснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот ўрнида, "Ювентус" А Сериянинг турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Турин жамоаси 49 очко тўплаб, пешқадам "Интер"дан 8 очко орқада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!