“Барса” супер юлдузлари – Месси ва Гризманн 17 яшар болага бас келолмади

“Барселона” нега Ансу Фатини ҳеч қандай маблағ эвазига сотмаслиги тобора ойдинлашиб бормоқда. Фати яқин келажакда Мессининг етакчилик мавқеини эгаллайди.

Мутахассислар Фатининг ўйин сифатини ўрганиб чиқиб, зарба самарадорлиги энг юқори эканини аниқлашди. 17 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лигада бешта, Европа Чемпионлар лигасида битта, жами олтита голга муаллифлик қилди.

Бу натижасига эришиш учун Фатига рақиб дарвозаси томон йўлланган 12 та зарба кифоя қилди. Бу кўрсаткич бўйича ёш футболчи ўзидан кейинги ўринларни эгаллаб турган Антуан Гризманн ва Лионель Мессидан анча ўзиб кетган.

1164157794.jpg.0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!