"Барса" тарихидаги энг қиммат футболчи январда кетиши мумкин

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо клубдаги келажагини тез орада ҳал қилади.

"Кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчиси ўтган ёзда қўйиб юбормоқчи эди. Аммо уни на ижарага оладиган, на харид қиладиган жамоа топилди. Шу сабаб, Коутиньо уни ўз сафига қўшиб оладиган талабгор топилиши биланоқ Каталонияни тарк этиши мумкин.

"Барса"нинг собиқ бош мураббийи Рональд Куман 29 ёшли ярим ҳимоячига озгина имконият бераётган эди. Лекин Филиппенинг ўзи асосий таркиб учун курашда шерикларидан ўзиб кета олмади. Яқиндагина клубни қабул қилиб олган Хави Коутиньо билан гаплашиб олмоқчи.

Филиппе Коутиньонинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўз вақтида у "Ливерпуль"дан "Барселона"га 135 миллион евро эвазига ўтган ва бу каталонияликлар тарихидаги энг қиммат харид бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!