"Барса" топ футболчини текинга қўлга киритиш имкониятидан воз кечмоқчи

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба "Барселона" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Футболчи "кўк анор рангликлар"дан 10 миллион евроли маошга эга келишув, шунингдек ёзда эркин агентга айланадиган Алаба "Барса"ни танлагани учун бонус сифатида 15 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ каталонияликлар ҳимоячининг шартларига рози бўлмади.

"Барса" харажатларни 300 миллион еврогача қисқартиш орқали молиявий муаммоларни ҳал қилишга уринаётгани хабар қилинган эди, бунда катта улуш футболчиларнинг маошига тушиши кутилмоқда.

Алабага, шунингдек, "Реал", ПСЖ ва "Челси" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!