“Барса” тўрт қиммат футболчидан воз кечди, навбатда яна иккитаси

“Барселона” раҳбарияти ёзда таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Бу биринчи навбатда, клубнинг молиявий аҳволини яшилашга қаратилган.

Чунки молиявий фэйр-плей қоидаларига мос келиш учун каталонияликлар бир неча қимматбаҳо ўйинчиларини сотиб юбориши, маошлар фондини қисқартириши талаб этилади. Қолаверса, “Барселона”  Лионлеь Мессини ортга қайтариш учун бу чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур.

Манбаларнинг таъкидлашича, клуб мутасаддилари ёзда катта маош олаётган Жорди Альба, Ферран Торрес, Франк Кесси ва Ансу Фатини трансферга қўйишга қарор қилган.

Шунингдек, “Барселона” Рафинья Диас ва Эрик Гарсия бўйича келадиган таклифларни ҳам кўриб чиқиб, маъқул келса бу ўйинчилардан ҳам воз кечишга тайёрлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!