“Барса” Тухелга зарба бермоқчи

“Барселона” келаси мавсум олдидан бразилиялик ҳужумкор футболчи Рафинья ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.

Трансфер ҳуқуқи “Лидс”га тегишли бўлган ўйинчини анчадан бери Томас Тухель “Челси”га олиб келмоқчи бўляпти. Лекин каталонияликлар бунга йўл қўймоқчи эмас.  

“Барселона” тез орада “Лидс”га уларга маъқул келадиган даражадаги таклифни йўллашга тайёргарлик кўрмоқда.

Бундан ташқари, каталонияликлар 25 ёшли футболчини кўндиришда собиқ юлдуз Деку хизматидан фойдаланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!