“Барса” уч нафар ҳужумчиси билан хайрлашишга мажбур
“Барселона” ёзда янги футболчилар олиши учун ҳозирги таркибдан бир неча ўйинчиларни сотиб юборишга мажбур. Клубнинг молиявий аҳволи шуни тақозо этмоқда.
Таниқли журналист Альберт Масноунинг таъкидлашича, каталонияликлар уч ҳужумчи – Ансу Фати, Ферран Торрес ва Рафинья билан хайрлашишга тайёр.
23 ёшли Торрес 2022 йилнинг январида “Манчестер Сити”дан 55 миллион еврога олиб келинган эди. Жами 62 та учрашувда 13 та гол ва саккизта ассист қайд этган ҳужумчи асосий таркиб ўйинчисига айлана олмади.
20 ёшли Фати Лионель Месси вориси сифатида қабул қилиниб, унга аргентиналик юлдуз ўйнаган 10-рақам топширилди. Лекин жароҳатларнинг кўплиги унинг юқори даражада чиқишига йўл қўймади. Фати 98 та ўйинда 26 та гол ва саккизта голли пас муаллифи бўлди.
26 ёшли Рафинья ўтган йили ёзда “Лидс”дан 58 миллион еврога трансфер қилинганди. 39 та баҳсда тўққизтадан гол ва ассист қайд этди. Шунга қарамай, бразилиялик юлдуз ҳам сотиб юбориладиган ўйинчилар рўйхатига киритилган.
Фикрлар