"Барса" уни Траорега алмашмоқчи

"Барселона" қишги трансферлар ойнасида айрим футболчиларни сотиб юборишни мақсад қилган. Раҳбариятдан даҳшатли маош сўраган Усмон Дембеле бу рўйхатнинг бошида турибди.

Клуб француз ўрнига "Вулверхэмптон" вингери Адама Траорени олмоқчи. Шунингдек, бу трансферга ҳозирда "Вулвз" сафида ижара асосида ҳаракатланаётган Франсишку Тринкаунинг ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Яъни каталонияликлар 1 футболчи ўрнига 2 футболчи таклиф қиляпти.

Маълумот учун, Усмон Дембеленинг "Transfermarkt" порталидаги баҳоси 30 миллион евро этиб белгиланган.
Худди шу порталда Адама Траоре 28 миллионга баҳоланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!