"Барса" ва "Бавария" ўртасида низо келиб чиқди. Сабаб нима?

  • 04 Mar 22:18
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳамда "Барселона" ўртасидаги муносабатлар айни вақтда яхши ҳолатда эмас. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишча, Мюнхен жамоаси "кўк-анорранглилар"нинг ёш истеъдод соҳиблари Дест ва Педрини бир неча бор сотиб олишга уринган. Бироқ "Барса" раҳбарияти бу футболчиларни сотмаслигини маълум қилди. 

Бундан ташқари, каталонияликлар немис клуби қизиқаётган Андреас Кристенсенни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Айни шу омиллар икки клуб ўртасидаги муносабатлар бузилишига сабаб бўлмоқда. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!