"Барса" ва ПСЖ қандай қилиб "Бавария" етакчисини текинга қўлга киритмоқчи?
"Барселона" ва "Пари Сен-Жермен" клублари "Бавария"нинг австриялик ҳимоячиси Давид Алабани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Deutschland нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, испан ва француз грандлари 28 ёшли футболчини бир йилдан сўнг, яъни унинг немис гранди билан шартномаси якунлангач, текинга қўлга киритмоқчи. “Бавария” эса бунга рози эмас ва Алаба билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Алабага шунингдек, "Манчестер Сити", "Реал" ва "Челси"дан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Давид Алаба “Бавария” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар