"Барса" вундеркинди грандлар нишонида

"Барселона"нинг 17 ёшли футболчиси Гави тобора кўп клублар эътиборини тортмоқда. Айни пайтда, у кўрсатаётган ҳаракатлар топ жамоалар диққат марказида бўлиб турибди.

Жумладан, "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Бавария" ва "Челси" жамоалари испаниялик иқтидорни ўз сафига қўшиб олишни ният қилган. Лекин ярим ҳимоячи "блаугранас" сафини тарк этмоқчи эмас.

"Transfermarkt" порталида футболчининг баҳоси 40 миллион евро этиб белгиланган.

Статистикага кўра, Гави Ла Лигадаги 17 та ўйинда 1 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!