“Барса” Хави билан шартнома имзолади
“Барселона” клуби ижтимоий тармоқдаги X саҳифаси орқали иқтидорли ўнг қанот ҳимоячиси Хави Эспарт билан шартнома 2030 йилгача узайтирилганини маълум қилди.
“Келажак сизники, ва у “кўк-анор рангларда”, - дейилади клуб хабарида.
Эспарт “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У саккиз ёшидан каталонияликлар академиясида шуғулланган. 19 ёшли ҳимоячи асосий жамоадаги дебютини 2026 йил 10 март куни Чемпионлар лигасида “Ньюкасл Юнайтед”га қарши учрашувда ўтказди.
Эспарт “Барселона”нинг катталар жамоаси сафида жами 11 та учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва иккита голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар