“Барса” яна бир ақлли трансферни амалга ошириши мумкин

"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради AS.

Манбага кўра, Каталония клуби раҳбарияти франциялик 23 ёшли ҳужумчи трансферига Мемфис Депайни ҳам қўшиш ниятида, чунки "Лидс" вингери Рафинья сотиб олингач ва Усмон Дембеле билан янги шартнома имзоланганидан кейин голландиялик форвард “кўк-анорранглилар” асосий таркибидан жой олиши қийин бўлади. Шу боис, клуб Депай билан хайрлашишга қарши эмас.

28 ёшли Мемфис ўтган мавсум “Барса”нинг барча мусобақалар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

“Transfermarkt” портали Голландия терма жамоаси футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!