“Барса” яна қиммат трансферга қўл урди
Европа чемпионати қаҳрамонларидан Даниэль Ольмо трансферини муваффақиятли амалга оширган “Барселона” энди ҳимоя чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.
Каталонияликлар Ольмонинг собиқ жамоаси “Лейпциг”дан яна ўйинчи олмоқчи. Бу гал “Барса” мутасаддилари ҳимоячи Муҳаммад Симаканга кўз тикмоқда.
Footmercato нашри испан грандига франциялик футболчини олиш осон бўлмаслигини ёзмоқда. Чунки Бундеслига клуби ўз ўйинчисини 50 миллион еврога баҳолаяпти.
“Барселона”нинг айни пайтдаги молиявий аҳволи бу трансферни кўтара олмаслиги айтиляпти.
24 ёшли ҳимоячининг “Лейпциг” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгиланган.
Фикрлар