"Барса" янги футболчисини трансферга қўймоқчи

"Барселона" клуби раҳбарияти Рафиньянинг ўйинидан қониқиш ҳис қилмаяпти. 

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти бразилиялик вингернинг машғулотлардаги иштирокини кўриб, у ўзини нега майдонга кўрсата олмаётганини тушуна олмаяпти. Клуб унга кўп вақт бермоқчи эмас ва аллақачон футболчини трансферга қўйиш ҳақида ўйламоқда. 

Унинг келажаги мавсумнинг қолган қисмида ўзини кўрсатишига боғлиқ.

Маълумот ўрнида, айни вақтда унга АПЛнинг бир қатор клубларидан қизиқишлар бор.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!