“Барса” янги ҳужумчи топди

“Барселона” раҳбарияти Луис Суарес ўрнига марказий ҳужумчи қидирмоқда. Биринчи бўлиб, каталонияликлар назари “Реал Сосьедад”нинг швециялик ҳужумчиси Александр Исаакка тушган.

“Иккинчи Иброҳимович” лақаби билан машҳур бўлган Исаак 17 ёшида “Боруссия Д” билан шартнома имзолагани Европада шов-шув бўлган эди. Ўшанда дортмундликлар ёш ҳужумчи учун катта сумма – 9 миллион евро сарфлаган.

Бироқ, Александр Исаак бир неча мавсум имконият берилганига қарамай, Бунеслигада ўзини кўрсата олмади. “Реал Сосьедад”га келганидан кейин Мартин Эдегор билан ҳамкорликда яна самарали ўйин кўрсата бошлади.  Бу натижаларни назаридан қочирмаган Хенрик Ларссон ҳамюрти Исаакни “Барселона”га олиб келинадиган футболчилар рўйхатининг юқори қисмига ёздириб қўйди.

“Реал Сосьедад” Исаакнинг трансфери учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Табиийки, “Барселона” бирданига шунча пул бермайди. Каталонияликлар бу суммани арзонлатиш учун клубдан кетиши керак бўлган ўйинчиларни трансферга қўшишга ҳаракат қилади.

 

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)