"Барса" ёзда футболчилар сотувидан 100 миллион ишлаб олмоқчи
Каталониянинг “Барселона” клуби ёзда футболчилар сотувидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. "Cadena SER" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" қайси ўйинчилар билан хайрлашишни ҳал қилган.
Манбага кўра, жамоани тарк этиш учун асосий номзодлар ярим ҳимоячи Френки де Йонг ва вингер Рафинья Диас бўлиб турибди. Бундан ташқари, айни дамда "Брайтон"дан ижара асосида ўйнаётган Ансу Фати ҳам рўйхатда.
Де Йонг билан хайрлашишнинг яна бир сабаби нидерландияликнинг маоши катта бўлиб, йилига 37,5 миллион еврони ташкил қилади. 2022 йилнинг ёзида раҳбарият Френкидан қутулишга уринди, аммо футболчи кетишдан бош тортди.
Фикрлар