“Барса” юлдузи бир қарорга келиши керак
“Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича бир қарорга келиши керак.
23 ёшли футболчи кейинги пайтда “Барселона”нинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиб бормоқда. Олдинги мавсумларда жароҳатлар туфайли ўз маҳоратини намойиш эта олмаган Дембелени жорий мавсумда Рональд Куман асосий таркибда ўйнатмоқда. У январ ойида жами саккизта учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.
“Барселона” Усмонга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Футболчининг ўзи якуний қарорини 7 мартда бўладиган президентлик сайловидан кейин бир қарорга келишини билдирди.
Усмон Дембелени Европанинг қатор грандлари ўз сафида кўрмоқчи. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” ёзда “Боруссия”дан Жейдон Санчони ола билмаса, унинг ўрнига Усмон Дембелени таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Фикрлар