“Барса” юлдузлари ўрнига танилмаган ёшларни олмоқда

  • 27 May 10:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ёзда ўз мамлакатидан “АЗ-Алкмаар” ҳимоячиси Оуэн Вейндални олиб келмоқчи.

Tecno

Каталонияликлар янги мавсум олдидан таркибни сезиларли даражада ёшартиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда, 21 ёшли Вейндал “Барса” юлдузи Жорди Альбанинг ўрнини эгаллаши кутиляпти.

Қанот ҳимоячиси трансфери учун маблағ топиш мақсадида каталонияликлар худди шу позицияда ўйнайдиган Жуниор Фирпони сотиб юборишга тайёр.

Нидерландия клуби билан яна икки йиллик шартномага эга бўлган Оуэн Вейндалнинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!