“Барса” зўр футболчига “конкрет” таклиф берди

  • 15 июль, 2022, 19:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде трансфери бўйича юриш бошлади.

Tecno

Каталонияликлар франциялик футболчи трансфери бўйича “Севилья”га аниқ таклиф берди.

- “Барселона” раҳбарияти Жюль Кундени олиш мақсадида “Севилья”га 40 миллион евро ва нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайни бермоқчи, - деб хабар тарқатди Fichajes нашри.

Кундега каталонияликлардан  ташқари “Тоттенхэм”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ каби қудратли клублар ҳам кўз тиккан.

Франциялик ҳимоячи Испания чемпионатида 32 та учрашувда қатнашиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари, иккита гол ва битта ассист қайд этишни ҳам уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!