“Барса”да катта йўқотиш

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоанинг энг кучли ўйинчиларидан бири Усмон Дембеленинг хизматларидан узоқ муддат фойдалана олмайди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, франциялик футболчи камида яна уч ой давомида жароҳатини даволатишга мажбур.

Аввалига, Дембеленинг сафга қайтиши учун бир ярим ой қолгани айтилганди. Қўшимча текширувлар жароҳатнинг ҳамон  жиддийлигини кўрсатди. Аслида ҳужумчи февраль ойида шикастланган, ҳозирга қадар тиклана олмай келаётганди.

Энди бу муддат янада чўзилди. Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 18 та учрашувда бештадан гол ва ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!