
“Барса”да нима қиласан, бизга ўтди
Футболчилик даврида “Барселона”да ўйнаган Сеск Фабрегаси айни пайтда мураббий сифатида Италиянинг “Комо” жамоасини бошқаряпти.
Испаниялик мутахассис жамоаси таркибини Каталония клуби ўйинчилари билан кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Ханс-Дитер Флик ёш иқтидор эгаси Марк Касадога мунтазам ўйин амалиётини кафолатлагани йўқ. Бу ҳолат Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортди.
Хусусан, “Байер” ва “Атлетико” ҳам 21 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бироқ улар орасила “Комо”нинг трансферни амалга ошириш борасидаги имконияти юқори баҳоланяпти.
Экспертларнинг таъкидлашича, “Барселона”нинг молиявий аҳволи айрим ўйинчиларни сотиб юборишга мажбур қилмоқда. “Комо” Касадо учун 30 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилмоқчи. Бу сумма каталонияликларни тўлиқ қониқтириши айтиляпти.
Комментарии