“Барса”да синган футболчининг тақдири тез орада ҳал бўлади

“Барселона”да ўз ўрнини топа олмаган Филиппе Коутиньо ёзги трансферлар вақтида Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Каталонияликлар “Ливерпуль”га қўшимча бонус тўламаслик учун бразилиялик плеймейкердан тезроқ қутилишга ҳаракат қилмоқда. Лекин қимматбаҳо футболчига харидор топиш қийин бўляпти.

Шунга қарамай, “Эвертон” ва “Арсенал” 28 ёшли ярим ҳимоячини Англияга қайтаришни режалаштирмоқда.

Бу трансфер ёзнинг ўрталарида амалга ошиши мумкин. Чунки Коутиньо айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд. Янги жамоа топиш учун эса, унинг саломатлиги жойида бўлиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!