“Барса”га керак бўлмай қолган юлдузларни Англияда кутишмоқда

Испаниянинг  Sport.es сайти хабар беришича, “Арсенал” раҳбарияти “Барселона”га керак бўлмай қолган икки юлдузга ўз таркибидан жой беришга тайёрлигини билдирган.

Каталонияликлар бош мураббийи Хави келаси мавсум ҳужумчи Мемфис Депай билан ишламоқчи эмас. Нидерландиялик тўпурарни жамоага аввалги бош мураббий Рональд Куман таклиф қилган.

Шунингдек, каталонияликлар анчадан бери асосий таркибга кира олмаётган франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити билан ҳам хайрлашишни режалаштирмоқда.

“Канонирлар” тажрибали ҳимоячини Лондонга чорлаяпти.

“Арсенал” ҳар икки ўйинчи учун “Барселона”га 25 миллион евро бермоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!