"Барса"га "Манчестер Сити" футболчиси керак

"Манчестер Сити" футболчиси Анхелиньо каталонияликлар қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. "Барселона" раҳбарлари уни ҳимоячи Хорди Альбага муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Таркибда жиддий ўзгаришлар қилиши кутилаётган Рональд Куман ёши бироз катта бўлган Альбага ўйин амалиёти бериши сўроқ остида. Шунингдек, Анхелиньонинг ўйин услуби "Барса" фалсафасига мос тушади. "Кўк-анорранглилар" испаниялик фулбек учун 25 млн евродан воз кечишга тайёр.

23 ёшли футболчи мавсумни "РБ Лейпциг" таркибида ижарада ўтказди. Унинг "шахарликлар" билан 3 йиллик шартномаси бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!