“Барса”га “Реал”нинг мана шу ўйинчисини олиш керак!

“Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле “Реал”дан биринчи бўлиб қайси футболчини Каталонияга олиб келиш кераклигини айтди.

Франциялик футболчининг таъкидлашича, мадридликларнинг 37 ёшли плеймейкери Лука Модрич ҳамон Хави Эрнандес жамоасини кучайтиришга қодир.

- “Барселона”га “Реал”нинг қайси футболчисини олиш мумкин? Лука Модрични. Менга ўзимизнинг дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ёқади. Лекин мадридликлар посбони Тибо Куртуа ажойиб дарвозабон ҳисобланади, - деди Дембеле Marca.

Лука Модрич тез орада “Реал” билан шартномасини бир йилга узайтириши кутиляпти. Хорватиялик футболчи ана шу мақсадда Саудия Арабистони клубларидан келган мўмай маошли таклифларни рад этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!