“Барса”га умуман қайтмайман!

“Барселона” клубининг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес  яқинда берган интервьюсида келажакда Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Менинг “Барса” бош мураббийи сифатидаги тарихим ҳозирги қарашларига кўра тугаган. Мен Каталония клубига умуман қайтмайман, - деди испаниялик мутахассис La Vanguardia газетасига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хави “Барселона”ни 2021-2024 йиллар давомида бошқарган. Бу вақт мобайнида Хави мураббий сифатида клуб билан Испания чемпионлиги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Яқинда тарқалган миш-мишларга кўра, ҳозирча ишсиз юрган мутахассис ёзда бўладиган  жаҳон чемпионатидан кейин Марокаш терма жамоасида иш бошлаши мумкин.

“Барселона”дан олдин Хави ўзи ўйнаган Қатарнинг “Ас-Садд” клубида бош мураббий сифатида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!