“Барса”ни фақат бир жамоага алмашаман!

“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан бош тортди.

Гарчи клублар бу трансфер бўйича ўзаро келишувга эришган бўлса-да, нидерландиялик футболчи собиқ устози бошқараётган жамоага ўтмади.

Маълумотларга қараганда, Френки де Йонг “Барселона”дан фақат биргина клубга ўтишга рози бўлади. Бу клуб “Бавария” экан.

25 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини ўз юртида “Виллем” ва “Аякс” жамоаларида ўтказган. Каталонияликлар истеъдодли ўйинчини 2019 йили 86 миллион еврога сотиб олган эди.

Фаолияти давомида 301 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 33 та гол ва 43 та ассист расмийлаштирган Френки де Йонгнинг Каталония клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!